2017 йил якунида Халқаро пресс-клуб Шавкат Мирзиёев ҳақида китоб чоп этган Жанубий Корея нашриёти билан ҳамкорлик юзасидан Меморандум имзолаган эди.
Ҳамкорлик доирасида энг янги ва энг самарали ахборот форматлар - телекўприклар, ижтимоий тармоқлар, аудио ва видеоматериаллардан фойдаланиш кўзда тутилган.
Маълумот учун, “Анадолу” – Туркиядаги биринчи ва энг йирик ва кенг аудиторияга эга ахборот агентлигидир. 1920 йилда Президент Мустафо Камол Отатурк ташаббуси билан ташкил этилган агентлик Туркия пойтахти Анқара шаҳрида жойлашган бўлиб, унинг бутун дунёда 36 та мухбирлик пунктлари фаолият юритмоқда. Агентликнинг янгиликлари 11 тилда – турк, инглиз, француз, араб, рус, албан, босния, курд, македон ҳамда форс тилларида узатилади. Анадолу агентлиги Франциянинг энг йирик ахборот агентлиги – Agence France-Presse, дунёдаги энг катта фотобанк – Getty Images каби ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил якунида Халқаро пресс-клуб Шавкат Мирзиёев ҳақида китоб чоп этган Жанубий Корея нашриёти билан ҳамкорлик юзасидан Меморандум имзолаган эди.