...
МЕНЮ
ONLINE TV

Стокгольмдаги метро яқинида портлаш юз берди


00:11, 08.01.2018 Олам
 2 836

Дастлабки тахминларига кўра, портлаган буюм граната бўлиши мумкин.

Стокгольм жанубидаги метро станциясида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда “Expressen” нашри хабар берди.
 
Маълумотларга қараганда, Худдинг туманидаги “Ворбю” метро бекати олдида 60 ёшли эркак номаълум буюмни кўтарган ва жисм унинг қўлида портлаб кетган.
 
60 ёшли эркакнинг ёнида 45 ёшдаги турмуш ўртоғи ҳам бўлган. Портлаш сабаб аёл ҳам жабрланган. Зудлик билан шифохонага олиб борилган эркак ҳаётдан кўз юмди. Аёлнинг саломатлиги эса тикланишда давом этмоқда.
 
Воқеа жойига полициячилар етиб келишди. Уларнинг дастлабки тахминларига кўра, портлаган буюм граната бўлиши мумкин. 

Теглар:Стокгольм 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!