Стокголмдаги теракт ижрочиси Раҳмат Оқиловнинг иши юзасидан суд мажлиси ўтказилади.
РИА Новости нашрининг маълум қилишича, мазкур теракт ижрочиси ўзбекистонлик Раҳмат Оқиловнинг суди жорий йилнинг 13 февраль ойида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Раҳмат Оқилов 2017 йилнинг 7 апрель куни пойтахт Стокгольмда юк машинаси билан ҳаракатланиб пиёдалар йўлакчасида одамларнинг устига бостириб боргани оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 15 киши жароҳатланган. Швеция ҳукумати Раҳмат Оқиловнинг бу ҳаракатини теракт деб баҳолаган эди.