...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қизи одамларга мурожаат билан чиқди


15:32, 29.06.2018 Жамият
 11 462

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали турли мазмундаги суратларга нисбатан эътироз билдирди.

Буюк олим, Ислом оламида катта ҳурмат ва эътиборга эга бўлган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг суратлари ижтимоий тармоқларда турли ёзувлар, динга оид жумлалар билан тарқатилишига ўрганиб қолганмиз. Уларнинг айримларни Шайх ҳазратлари айтган бўлса, бошқалари тўқималар, холос.
 
Бугун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қизи Одинахон Муҳаммад Юсуф ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали турли мазмундаги суратларга нисбатан эътироз билдирди.
 
“Ҳазратимизнинг суратларига у кишига тегишли ва мос бўлмаган сўзларни ёзиб тарқатмасликни илтимос қиламан. Олимларимизни ҳурмат қилайлик. Бу гапни анчадан бери айтмоқчи бўлиб юрган эдим. Шахсан кимнидир бирор нарсада айблашдан йироқман. Бу умумий танбеҳ, холос”, деб ёзади Шайх ҳазратларининг қизи. 

Теглар:Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Одинахон Муҳаммад Юсуф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар