Бугун, 15 апрель куни марҳум уламо Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хонадонида қувончли кун.
Маълум қилинишича, янгм туғилган чақалоққа бобоси Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг муборак исми берилган.
Маълумот ўрнида, буюк олим ва тадқиқотчи Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари 2015 йилнинг 10 март санасида вафот этди.
У киши Маккаи Мукаррамадаги “Бутун Дунё Ислом Робитаси”нинг таъсис мажлиси, Бутун дунё тасаввуф уюшмаси, Бутун дунё Исломий халқлари бошқарувининг бош котибияти, Бутун дунё даъват уюшмаси, Бутун дунё Уламолари кенгаши уюшмаси, Исломобод шаҳридаги Бутун дунё Ислом уюшмаси, Маккаи Мукаррамадаги Бутун дунё муфаккир уламолари йиғинининг ижроия қўмитаси, Бутун дунё масжидлар уюшмаси, Иорданиядаги Оли Байт муссасасига қарашли Исломий фикрлар академиясининг аъзоси эди. Қолаверса, у кўплаб халқаро ташкилотларнинг мукофотлари билан тақдирланган эди.
Унинг “Имон”, “Дин – насиҳатдир”, “Исломда оила”, “Тарих омонатдир” номли 20 дан ортиқ асарлари чоп этилган. 10 га яқин овозли ёзувлари чиқарилган.
Шайх ҳазратлари Тошкентдаги "Шайх Зайниддин" қабристонига дафн этилган.