Музей учун бир қанча материал турлари қабул қилиниши эълон қилинган.
Унда қуйидаги материаллар қабул қилиниши айтилган:
- видеотасвирлар;
- фотосуратлар;
- китоб, газета ва журналлардаги мақолалар. Булар шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ўзи ёзган мақолалар ёки у кишига бағишланган асарлар.
Юборилган асарларнинг асли ёки нусхасида нашрнинг номи, санаси ва бошқа маълумотлар бўлса айни муддао бўлади.
- қўлёзмалар. Булар шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ўз қўллари билан ёзилган ва илмий-тарихий аҳамиятга эга бўлган қўлёзмалар, мактублар, ҳужжатлардир.
- эсдаликлар. шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан боғлиқ бўлган, у кишининг дин йўлида, Ватан йўлидаги хизматларини акс эттирувчи муҳим воқеалар ҳақидаги эсдаликларни қўлёзма, компьютерда терилган матн ҳамда видео ёки овозли ёзув шаклида юбориш мумкин.
Эслатма сифатида қайд этилишича, видеотасвир ва фотосуратларнинг олинган йили, санаси, манзили ва шу билан боғлиқ воқеалар, исмлар имкон қадар изоҳланган бўлиши лозим.
Эълонда материал эгалари уларни музейга топширишни истамаса, нусхасини юбориши ҳам мумкинлиги айтилган.
Ушбу эълон бўйича ҳамда шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф музейини ташкил қилиш бўйича барча таклиф ва фикр-мулоҳазаларни қуйидаги манзилга юбориш мумкин: muzey@islom.uz