Тақдимотда Исмоил Муҳаммад Юсуф иштирок этиб, ушбу китобнинг ёзилиш тарихи, унинг аҳамияти ҳақида нутқ сўзлади.
Бугун ана шундай китоблар сони яна биттага ортди. Буюк уламо, Ислом оламининг йирик олимларидан бири бўлган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ҳаётлик чоғида ёзиб қолдирган “Нақшбандия. Вазифлар ва зикрлар” номли китоби ўзи асос солган “Ҳилол-нашр” нашриёти томонидан чоп этилди.
Бугун, 12 май куни нашриётнинг анжуманлар залида китобнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Унда уламолар, қорилар, имом-хатиблар, хусусан, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ўғли Исмоил Муҳаммад Юсуф иштирок этиб, ушбу китобнинг ёзилиш тарихи, унинг аҳамияти ҳақида нутқ сўзлади.
Китобнинг тайёрланганига анча йиллар бўлган. Бироқ чоп этиш билан боғлиқ ишлар бироз чўзилган. Фақат рисола тарзида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг шогирдлари ўқиш имкониятига эга бўлган, холос.
Мазкур китоб 13 минг сўмдан сотувга чиқарилди. Дастлабки адади 10 минг нусха.