Юзлаб Қуръон мухлисларининг навбатда турганини кўриб, Мусҳафга нисбатан ватандошларимизнинг муҳаббати қанчалик юқори эканини кузатиш мумкин.
Ушбу тадбирда юртимизда чоп этилган Қуръони каримнинг ҳар бири 31 минг сўмдан сотилиши тавсия этилган эди. Сотув жараёни 28 март куни бошланиши маълум қилинган эди.
Бугун, 28 март куни "Ҳилол нашр" матбаа-нашриёти дўконларида чоп этилган Қуръони каримнинг сотилиши бошланди.
Юзлаб Қуръон мухлисларининг навбатда турганини кўриб, Мусҳафга нисбатан ватандошларимизнинг муҳаббати қанчалик юқори эканини кузатиш мумкин.
Бундай ҳолларда одоб сақлаган ҳолда, мусулмон кишининг ўз биродарига озор етказмаслиги, навбатда турганда аёллар ва нуроний кишиларга кўмак кўрсатиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз, дея хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати.