...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қирғизистонга бориш 50 фоизга арзонлади


14:46, 28.03.2018 Жамият
 3 337

2018 йилнинг 22 мартидан бошлаб мазкур йўналиш бўйича чипталарга чегирмалар жорий этилди.

Аввал хабар берганимиздек, 22 мартдан эътиборан Тошкент – Рибачье  – Тошкент  халқаро поезди қатнови йўлга қўйилди.
 
2018 йилнинг 22 мартидан бошлаб мазкур йўналиш бўйича чипталарга чегирмалар жорий этилди.
 
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ахборот хизмати тарқатган хабарга кўра, купе ва люкс вагонлари учун 35 фоиздан 45 фоизгача чегирмалар берилади. Бунда чегирмалар чипталарнинг поезд жўнашидан неча кун аввал харид қилинишига қараб тақдим этилади.


 
Плацкарт вагонлари учун ҳам чегирмалар жорий этилган бўлиб, улар 25 фоиздан 35 фоизгача этиб белгиланган.
 
Агар йўл чипталари битта мамлакат тасарруфида юриш учун олинадиган бўлса, ушбу чегирмалар татбиқ этилмайди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Ўзбекистон темир йўллари Қирғизистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар