Таъкидланишича, бу ерда Тожикистоннинг юздан ортиқ корхоналари маҳсулотлари намойиш этиляпти.
Давлат раҳбарлари музокаралардан сўнг давлат раҳбарлари Тошкентда Тожикистон саноат маҳсулотлари кўргазмасини очиб беришган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон “Ўзэкспомарказ”да ташкил этилган ушбу кўргазма билан танишган. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Таъкидланишича, бу ерда Тожикистоннинг юздан ортиқ корхоналари маҳсулотлари намойиш этиляпти.
Президент Шавкат Мирзиёевга мазкур корхоналар ҳақида сўзлаб берилган. Давлат раҳбари маҳсулотларнинг сифати билан қизиқиб, ишлаб чиқарувчилар билан суҳбатлашган.
Ташқи савдо ва иқтисодиёт маҳкамаларига экспорт-импорт алоқаларини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилган. Саноат корхоналари ўртасида кооперацияни ривожлантириш, тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри ҳамкорлигини йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилган.