...
МЕНЮ
ONLINE TV

Андижонда “самосуд” қилинган аёл ҳақида расмий маълумот берилди


17:17, 17.08.2018 Жамият
 18 017

Аёл бир нечта одамнинг пулини ўғирлаб, яширинишга уринганда қўлга тушган.

Аввалроқ, Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги бозорда катта ёшли аёл ўғриликда гумонланиб, оломон томонидан калтаклангани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу ҳодиса бўйича Андижон вилояти ИИБ Матбуот хизмати томонидан расмий изоҳ берилди.
 
Воқеа жорий йил 14 август куни соат 11:00 ларда содир бўлган. Мукаддам ўғрилик жинояти учун судланган А.А. Шаҳрихон шаҳар А.Темур кўчаси атрофида жойлашган савдо бозорида савдо қилувчи И.Н сумкасидан 192 000 сўм,  фуқаро С.Г сумкасидан 270 000 сўм, сотувчи С.М. халтасидан 30 000 сўм пулларни ва уяли телефонларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинмоқчи бўлган.
 
Воқеа жойида жабрланувчи И.Н ва ҳодисани бевосита гувоҳи бўлган Г.Р уни туман ички ишлар ходимларига топшириш максадида ушлаб олишган. Оқибатда А.А жиноий жавобгарликдан хамда одамлардан қочиб яшириниш максадида ўзини ўша ердан оқиб ўтувчи “Шаҳрихонсой” каналига ташлаган.
 
Воқеа жойига етиб борган туман ИИБ профилактика инспектори томонидан сувда оқиб кетаётган фуқаро А.А  қутқариб қолинган. Туман ИИБ га олиб келинганда унга нисбатан ҳеч қандай калтакланиш аломатлари аниқланмаган.
 
Содир булган мазкур ҳолат ички ишлар бўлими ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, фуқаро А.А нинг ёнида алоҳида-алоҳида солинган 192.000, 295.000, 31.000 сўм пуллар холислар иштирокида ашёвий далил сифатида баённома орқали олинган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан 14 август куни туман ИИБ томонидан А.А га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши  қўзғатилган.
 
Гумон қилинувчи А.А га ҳимоя ҳуқуқи таъминланиб, тергов ҳаракатлари давомида унга нисбатан кеча, 16 август куни ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айблов эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси кўрилган.
 
Тергов даврида И.Н, Г.С ва М.С сўроқ қилиниб, жабрланувчи деб эътироф этилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Шаҳрихон самосуд ўғрилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар