...
МЕНЮ
ONLINE TV

ИИББ: “Малика”даги ўғрилар қўлга олинган


11:23, 23.11.2018 Жамият
 7 967

Гумонланувчилар “тергов остида ушлаб турилганлиги” ҳақида хабар қилинди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги “Малика” савдо мажмуаси рўй берган ўғрилик видеоси бўйича Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси расмий баёнот билан чиқди.
 
“Биз ушбу жиноятни содир этишда гумон қилинган бир гуруҳ шахсларни Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси жиноят қидирув ва патрул пост хизмати ходимлари томонидан “тергов остида ушлаб турилганлиги” ҳақида хабар қиламиз, дейилади баёнотда.
 
Мазкур ҳолатга кўра,  Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (“Ўғирлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилган. Айбланувчиларнинг бошқа шунга ўхшаш жиноятларда иштироки, шунингдек, жиноят содир этишга сабаблар ва шарт-шароитлар, гумонланувчиларнинг ноқонуний ҳаракатларига олиб келадиган сабаблари аниқланмоқда. 
 

Теглар:Малика савдо мажмуаси Ўғрилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар