...
МЕНЮ
ONLINE TV

Давлат солиқ қўмитаси “Малика”даги тадбиркорларга кун бермаётгани ростми?


11:20, 15.11.2018 Жамият
 7 152

Давлат солиқ қўмитаси томонидан ташкил этилган назорат тадбири бўйича интернет сайтларида ва ижтимоий тармоқларда кўплаб турли талқиндаги фикрлар тарқалмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Давлат солиқ қўмитаси ходимларининг Тошкентдаги “Малика” савдо мажмуасида уяли алоқа воситалари савдоси билан шуғулланиб келаётган тадбиркорларнинг сотувдаги техникаларини олиб қўйиб, улар фаолиятига тўсиқ бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Унда иддао қилинишича, солиқ идоралари ходимлари ноқонуний текширув ўтказиб, “Малика” савдо мажмуасидагиларга кун бермаяпти. Давлат солиқ қўмитаси эса бунга нисбатан кескин эътироз билдирди. Унда шундай дейилади:
 
“Тошкент шаҳридаги маиший техника воситалари савдосига ихтисослашган “Малика” савдо мажмуасида куни кеча Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан ташкил этилган назорат тадбири бўйича интернет сайтларида ва ижтимоий тармоқларда кўплаб турли талқиндаги фикрлар тарқалмоқда.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Давлат солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.
 
Жорий йилнинг 13 ноябрь куни “Малика” савдо мажмуасида Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида 13 нафар фуқаро тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, чет элда ишлаб чиқарилган ва республикамизга яширин йўллар орқали олиб кирилиб, ҳеч қандай ҳужжатларсиз маиший техника савдоси билан шуғулланаётганлиги аниқланган.
 
Ушбу фуқаролар истеъмолчилар ҳуқуқларини қўпол равишда бузиб, сифат сертификатига эга бўлмаган товарлар савдоси ҳамда соғлом рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатган ҳолда, давлат бюджети олдида мажбуриятларни бажармай, умуман солиқларни тўламаган.


 
Назорат тадбири давомида давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан ноқонуний равишда савдога қўйилган умумий қиймати қарийб 308 млн. сўмлик  66 та маиший техника воситалари, 7,8 мингта уяли алоқа ва аксессуарлар Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекси”нинг 176-моддасига асосан масала қонуний ҳал бўлгунига қадар вақтинчалик олиб қўйилди”.
 
Давлат солиқ қўмитаси  кўра, белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтган ва қонуний фаолият юритаётган тадбиркорларнинг савдо билан шуғулланиши учун ҳеч қандай тўсқинликка йўл қўйилмайди. 

Теглар:Давлат солиқ қўмитаси Малика савдо мажмуаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар