...
МЕНЮ
ONLINE TV

Абдулазиз Комилов Бельгия Бош вазири ўринбосари билан учрашди


11:31, 23.11.2018 Жамият
 1 249

Бош вазири ўринбосари, Ташқи ва Европа ишлари вазири Дидйе Рейндерс Комиловга миннатдорлик билдирди.

Кеча, 22 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Брюссель шаҳрида Бельгия Қироллиги Бош вазири ўринбосари, Ташқи ва Европа ишлари вазири Дидйе Рейндерс билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.  
 
Учрашувда ҳамкорликни, жумладан Ўзбекистон – Европа иттифоқи шаклидаги алоқаларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларига асосий эътибор берган ҳолда икки томонлама муносабатлар кўриб чиқилди.
 
Бельгия томони БМТ Хавфсизлик кенгашининг 2019-2020 йиллардаги доимий бўлмаган аъзолари сайловида Ўзбекистоннинг Бельгия номзодига овоз бергани учун миннатдорлик изҳор этди.
 
Суҳбатда икки томон ҳам савдо-иқтисодий ва инвестицион алоқаларни чуқурлаштиришга муҳим аҳамият бериши таъкидланди. Ўзбекистон томони иқтисодиётнинг текстиль, электротехника саноати, қурилиш индустрияси каби соҳаларда ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишда Бельгия ишбилармон доираларининг фаоллашувини қўллаб-қувватлайди.
 
Учрашувда экология, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларидаги алоқаларни чуқурлаштириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
 

Теглар:Абдулазиз Комилов Ўзбекистон-Бельгия Дидйе Рейндерс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар