Жинояти икки айблов билан қамалган.
АҚШда ўтган йилнинг ёзида комикслар жамланмаси, коллекция ва жойнамоз ўғирлаган шахс айбини тан олгач, қамалди.
41 йошли Маркус Беннер иккита ўғрилик қилиш айблови бўйича 5 йилга қамалди. Бир айблов судья томонидан бекор қилинган.
Беннер 3 август куни ўғрилик қилаётганда қўлга олинган. Полиция ходими Беннер жами 300 минг долларга тенг комикслар жамланмаси, коллекция буюмлари ҳамда ҳарбий анжомларни ўғирлаганини маълум қилган.
“Бундан ташқари, Беннер комикслар жамланмасини ўмаришидан бир неча кун аввал Ўзбекистондан иккита жойнамоз ўғирлаган”, дейилади хабарда.
Беннер қўлга тушгач, полиция билан ҳамкорлик қилишни хоҳламаган. Шундан сўнг, ордер расмийлаштирилиб, Беннернинг уйи тинтув қилинган. Натижада у ердан иккита жойнамоз топилган.

Суннатилла Абдуллаев