...
МЕНЮ
ONLINE TV

82 ёшли онахон уйига кирган ўғрини отиб ташлади


17:11, 25.10.2018 Олам
 15 143

Фуқаронинг бундан олдин ҳам ўғрилик қилгани аниқланди.

Кеча, 24 октябрь тонгида Туркиянинг Денизли вилоятида яшовчи 82 ёшли Жаннат Чақир унинг уйига ўғриликка кирган шахсни отди.
 
Маълумотларга кўра, ўғри ўзининг қинғир мақсадини амалга ошириш учун хонадонга кирган пайтда уй эгаси ёлғиз ўзи ухлаётган бўлган. Шовқин натижасида аёл уйғониб кетган. Ўғри эса уни бўғиб ўлдиришга ҳаракат қилган. Ўзини ҳимоялаш мақсадида аёл хонасида турган тўппонча билан ўғрига икки маротаба ўқ узган.
 
Шунга қарамасдан, ўғри аёлнинг уйидан бир қанча заргарлик буюмларини ўғирлашни уддалаган. Кейин эса шифохонага йўл олган.


 
Таъкидланишича, ўғриликни шу вилоятда яшовчи 52 ёшли А.Қодир содир этган. У бундан олдин ҳам худди шундай жиноятлар содир этгани аниқланган.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Туркия ўғрилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!