...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Ақтўбеда ҳалок бўлганларнинг яқинларига таъзия билдирди


21:28, 18.01.2018 Жамият
 4 518

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президенти номига хорижий мамлакатлар раҳбарларидан таъзия мактублари келмоқда.

Бугун, 18 январь куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти Ирғиз тумани, “Самара-Чимкент” автомобиль йўлининг 1068-километрида, Калибай аҳоли пунктидан 10 км  Узоқликда “Икарус” русумли йўловчи автобуси ҳаракатланиш чоғида ёниб кетгани, ёнғин оқибатида 52 нафар Ўзбекистон фуқаролари нобуд бўлгани ҳақида туркум хабарлар бердик.
 
Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президенти номига хорижий мамлакатлар раҳбарларидан таъзия мактублари келмоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев номидан “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Ахборот” дастурида ушбу фожиада ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирилди.
 
Бу фожиа сабабларини ўрганиш бўйича ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Қозоғистонда идоралараро ҳукумат комиссияси тузилди.
 
Ўз навбатида фожиани ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам беришни ташкиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раҳбарлигида махсус идоралараро ҳукумат комиссияси тузилди.
 
Айни дамда ушбу комиссия ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш, уларга амалий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланмоқда.

Теглар:Ақтўбе Ўзбекистон фуқаролари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар