Машина ювиш учун навбатда турганди. Унинг калити ўт олдириш жойида қолдирилганидан фойдаланган Нурилло...
Ушбу автомобиль фуқаро Нурбек Собирович Расуловга тегишли бўлган ва у машинани ювиш учун қолдирган ҳамда калити ўт олдириш жойида бўлган. Бундан фойдаланган Нурилло Алибоев машинани олиб қочган.
Ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур автомашина Бектемир туманидаги “Қўйлиқ” бозорининг ёнидан топилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган ва Нурилло Алибоевни ушлаш чоралари кўрилган.
Ички ишлар органлари ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида Нурилло Алибоевнинг мазкур жиноятга алоқадорлиги аниқланган ва у ҳисбга олинган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилаётгани маълум қилинган.