...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самвел Бабаяннинг “издошлари” ўз вазифасидан озод этилмоқда...


11:28, 31.10.2017 Спорт
 3 704

Озарбайжон терма жамоаси мураббийи Роберт Просинечкига миллий жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқиш вазифаси юклатилганди.

Озарбайжон футбол федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийи Роберт Просинечкини ЖЧ–2018 финал босқичига чиқиш вазифаси бажарилмаганидан сўнг ўз лавозимидан бўшатишга қарор қилди.
 
Маълум бўлишича, ОФФ президенти Равнақ Абдуллаев ва 48 ёшли хорватиялик мутахассис ўртасидаги суҳбатдан кейин икки томон ҳам шартномани бекор қилишни исташган.
 
2014 йилда германиялик мутахассис Берти Фогтснинг ўрнига келган Просинечкига миллий жамоани жаҳон чемпионатига олиб чиқиш вазифаси юклатилганди.
 
Бироқ озарбайжонликлар Россия–2018 мундиали саралаш ўйинларида атиги 10 очко тўплаб, гуруҳда бор-йўғи 5-ўринни эгаллашди.
 
Айни пайтда Роберт Просинечкини Европанинг бир нечта клублари ишга чақирмоқда. Улар орасида Туркиянинг “Бурсаспор” жамоаси аниқ таклиф билан чиққан.
 
Шунингдек, бугун, 31 октябрь куни Сербия терма жамоасини мундиалга олиб чиққан мураббий Славолюб Муслин ўз ўрнини тарк этди.
 
Тахминларга кўра, Роберт Просинечки мураббийлик фаолиятини айнан Сербия терма жамоасида ҳам давом эттириши мумкин экан.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон футбол федерацияси миллий терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаянни ўз вазифасидан озод этиб, мураббийлар штабини бутунлай тарқатиб юборганди.
 
Энди эса, шартли равишда, Самвел Бабаяннинг “издошлари” — Роберт Просинечки ҳамда Славолюб Муслинлар ҳам ўз вазифаларидан озод этилди. 
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Озарбайжон футбол федерацияси Роберт Просинечки Славолюб Муслин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!