23 ёшли фуқаро катта миқдордаги гиёҳвандлик моддасини олиб кетаётганда қўлга олинди.
2 октябрь куни Тошкент шаҳар ИИББ ППХБ ходимлари “Дўстлик” тадбирига жалб қилинди. Соат тахминан 16:30ларда Сергели тумани, Ўзгариш маҳалласи, Қипчоқ кўчасидан ўтиб кетаётган, 1994 йилда туғилган фуқаро Артур Рустамович Бегматов кўчада тўхтатиб текширилди.
Текширув натижасида унинг ёнидан оқ целлофан пакетга солинган оғирлиги 3 килограмм 63 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси аниқланган ва тегишли тартибда мусодара қилинган.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББнинг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” бандида назарда тутилган гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сақлаш аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.