...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нигериядаги паром ҳалокатида 22 нафар йўловчи қурбон бўлди


11:21, 05.10.2017 Олам
 1 788

Айрим йўловчилар ҳалокатга учраган паром устида жон сақлашга муваффақ бўлишган. Айрим йўловчиларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда...

Нигериянинг шимоли-ғарбида паром ҳалокатга учраши натижасида 22 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Маҳаллий расмийлар берган баёнотга кўра, паром Нигер дарёсида сузиб кетаётган бўлган ва унинг бортида 60 нафардан ортиқ йўловчи бўлган.
 
Ҳалокат натижасида 22 киши қурбон бўлган ва 7 киши қутқариб қолинган. Қолган йўловчилар ҳалокатга учраган паром устида жон сақлашга муваффақ бўлишган. Айрим йўловчиларнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда...
 
Қурбонларнинг сони яна ортиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда.
 
Воқеа юзасидан маҳаллий полиция суриштирув-тергов ишларини бошлаб юборган. 
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Паром ҳалокати Нигер дарёси Нигерия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!