...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон мудофаа вазири Тожикистонга ташриф буюради


10:39, 05.10.2017 Жамият
 3 553

Абдусалом Азизов июнь ойида Ички ишлар вазири сифатида Тожикистонга ташриф буюрган эди.

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Абдусалом Азизов 11–13 октябрь кунлари Тожикистон Республикасига ташриф буюради.
 
“Азия Плюс” нашрининг хабарига кўра, ушбу расмий ташриф — Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг қўшни мамлакатга илк ташрифи сифатида кутилмоқда.
 
Абдусалом Азизов 11–13 октябрь кунлари МДҲга аъзо мамлакатлар Мудофаа вазирларининг кенгаши йиғилишида иштирок этади.
 
Бундан ташқари, генерал-майор Азизов Тожикистон Республикаси Мудофаа вазирлиги вакиллари ҳамда Тожикистон ҳукумати аъзолари билан учрашиши режалаштирилган.
 
Абдусалом Азизов сентябрь ойида Мудофаа вазири этиб тайинланган. Бунга қадар Ички ишлар вазири ўринбосари, Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи, “Ўзбекнефтгаз” компанияси раҳбари, Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи ҳамда Ички ишлар вазири лавозимларида фаолият юритган.
 
Абдусалом Азизов июнь ойида Душанбега Ички ишлар вазири сифатида ташриф буюрган бўлиб, Тожикистон ИИВ раҳбари Рамазон Раҳимзода билан учрашган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Абдусалом Азизов Тожикистонга ташриф 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар