2 октябрга ўтар кечаси невадалик Стивен Пэддок ўқотар қурол ёрдамида 58 кишини ўлдириб, 500 дан кўпроқ кишига жароҳат етказгач, ўзини отиб ташлаган.
“Ҳозирда бу иш терроризмга ўхшамайди, деб хабар беришдан бахтиёрман”, деди сенатор Ричард Берр матбуот анжуманида.
Маълумки, 2 октябрга ўтар кечаси невадалик Стивен Пэддок 58 кишини ўлдириб, 500 дан кўпроқ кишига жароҳат етказгач, ўзини отиб ташлаган.
Жиноятчи меҳмонхонанинг 32-қаватидан туриб мусиқа концертига йиғилган 12 минг кишилик томошабинларга қарата автоматик милтиқлардан бетартиб ўқ узган.
Лас-Вегасдаги отишмани содир этган 64 ёшли жиноятчи Стивен Пэддокни ИШИД террорчилик ташкилоти “ўзининг аскари” эканлигини маълум қилган эди.
Шунингдек, АҚШ президенти Дональд Трамп Лас-Вегас шаҳрига этиб келган, у фожиа қурбонларнинг яқинлари, жароҳатланганлар ва маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари вакиллари билан учрашишни режалаштирган.