“Ўзбекистон почтаси” АЖ посилакаларнинг рухсат этилган оғирлиги миқдорини оширди.
Бир дона халқаро посилка жўнатмасининг оғирлиги 20 кг.гача қилиб ўрнатилган, яъни шу оғирликкача бўлган посилкалар қабул қилинган ҳамда жўнатилган.
Мижозларга янада қулайликлар яратиш мақсадида бир дона халқаро посилка жўнатмасининг оғирлиги 30 кг.гача оширилди.
Мижозлар жорий йилнинг 5 октябридан бошлаб 30 кг.гача бўлган халқаро посилкалар юбориш имкониятига эга бўлиши хабар қилинди.
Халқаро посилка жўнатмаларига ўрнатилган тарифлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.