...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон почтаси”нинг Самарқанд филиали раҳбари катта миқдордаги пора билан ушланди


17:37, 25.09.2018 Жамият
 6 416

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилган.

Самарқанд вилояти прокуратурасининг хабар беришича, жорий йил 22 сентябрь куни “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти Самарқанд филиали директори Ш.Умаров 40 минг доллар пора билан қўлга тушган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
 
Хабарда айтилишича, фуқаро У.Ёқубовга филиал ҳудудидан савдо дўкони ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси қуриш учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилган ва эвазига катта миқдода пора олаётганда қўлга тушган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми ва 211-модда 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ш.Умаровга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 11 сентябрь куни Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов катта миқдордаги пора билан қўлга олингани хабар қилинди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Самарқанд вилояти Коррупция Ўзбекистон почтаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар