Ҳасан Руҳоний АҚШ президенти Дональд Трамп билан нега учрашмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда Эрон ҳамда Европа Иттифоқи давлатлари ядровий шартнома бўйича музокаралар олиб бормоқда. АҚШнинг Эронга нисбатан қўлланган санкциялари бу ҳаракатларни ижобий кетишига салбий таьсир ўтказаётганини Руҳоний айтиб ўтган.
Маьлумот учун, жорий йилнинг апрель ойида Трамп маьмурияти Эронга янги санкциялар жорий қилган. Натижада эса, ЕИ мамлакатлари билан Эрон ўртасидаги алоқа каналлари узилиб қолган эди.
ЕИ дипломатияси раҳбари Федерика Могеринини АҚШ санкцияларига қарамасдан Эрон билан янги савдо йўлларини очмоқчи эканини таькидлаб ўтди. У бу ҳақида БМТдаги вазирлар учрашувида маьлум қилди.