...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркия президенти Эроннинг диний раҳбари билан учрашди


10:20, 05.10.2017 Олам
 1 707

Ражаб Тойиб Эрдўған ва Оятуллоҳ Али Ҳаманий ўртасидаги учрашув ОАВ ходимларига ёпиқ тарзда бўлиб ўтган.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған ўзининг Эронга ташрифи давомида Эрон Ислом Республикасининг диний раҳбари — Оятуллоҳ Али Ҳаманий билан учрашди. Бу ҳақда “Sabah” нашри хабар бермоқда.
 
Ражаб Тойиб Эрдўған ва Оятуллоҳ Али Ҳаманий ўртасидаги учрашув ОАВ ходимларига ёпиқ тарзда бўлиб ўтган.
 
Икки расмий вакиллар ўртасидаги учрашув бир соатдан кўпроқ давом этган.
 
Эрон Ислом Республикасининг диний раҳбари — давлатнинг сиёсий ва диний ҳаётида энг мартабали мақом ҳисобланади.
 
1979 йилдаги “Ислом инқилоби” раҳбари Оятуллоҳ Ҳумайинийнинг (1989 йилда) вафотидан кейин бу лавозимга Оятуллоҳ Али Ҳаманий келган эди.
 
Эрон Ислом Республикасининг амалдаги конституциянинг 110-моддасига кўра, диний раҳбарнинг айрим ваколатлари қуйидагилардан иборат:
 
  • Вазир ва вилоят раҳбарларни вазифасига тайинлаш ва истеъфога чиқариш;
 
  • Давлатда референдум ўтказишга рухсат бериш;
 
  • Эроннинг ташқи ва ички сиёсатини назорат қилиш.
 
У Эрон Ислом Республикаси қуролли кучлари раҳбари сифатида:
 
  • Уруш эълон қилиш;
 
  • Мамлакат қуролли кучларига сафарбарлик эълон қилиш ваколатига эга.
 
 
Эслатиб ўтамиз, расмий ташриф билан Эронга борган Туркия президентини Эрон Ислом Республикасининг президенти Ҳасан Руҳоний Садабад саройида тантанали равишда кутиб олган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Оятуллоҳ Али Ҳаманий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!