...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сайёра Кошаева Конституциявий суднинг судьяси этиб сайланди


10:14, 05.10.2017 Жамият
 2 753

Сенат Конституциявий суднинг судьясини сайлаш ҳақида қарорни қабул қилди.

Сайёра Режипбаевна Кошаева Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси лавозимига сайланди.
 
ЎзА хабарида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 80-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига ва “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9-моддаси биринчи қисмининг 2-бандига мувофиқ Сайёра Режипбаевна Кошаева Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси лавозимига сайлангани айтилган.
 
Кеча, 4 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн иккинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Сайёра Кошаевани Конституциявий Судининг судьяси этиб сайлаш тўғрисида Олий Мажлиси Сенатининг қарори нашрларда эълон қилинган.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қарори билан Бахтияр Мирбабаев Ўзбекистон Республикаси Конституциявий cудининг раиси, Асқаржон Гафуров Ўзбекистон Республикаси Конституциявий cуди раисининг ўринбосари этиб сайлангани ҳақида маълум қилган эдик.
 
Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 108-моддасининг учинчи қисми ва “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни 5-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди — унинг раиси ва ўринбосарларини сайлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилади.
 
108-моддага биноан Конституциявий суднинг раиси ва аъзолари депутат бўла олмайдилар ҳамда суднинг раиси, аъзолари сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг аъзоси бўлишлари, бошқа ҳақ тўланадиган лавозимни эгаллашлари мумкин эмас.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Олий Мажлис Сенати Сайёра Кошаева Конституциявий Суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар