...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Ўзбекистон почтаси” Western Union ўрнини эгаллайдими?


12:40, 29.09.2017 Жамият
 2 965

Компания ҳозирча МДҲ мамлакатларига пул ўтказмаларини амалга оширади.

Ўзбекистонда валютага доир ислоҳотлар натижасида кўпгина компаниялар фаолиятида жонланиш юзага келиб, улар турли хизматларни йўлга қўймоқда.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” деб номланган 2 сентябрдаги фармонига асосан “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина, Беларус, Молдова, Озарбайжон, Арманистон давлатларига халқаро пул ўтказмалари алмашинуви қайта йўлга қўйилган. Бу ҳақда компаниянинг Матбуот хизмати хабар берди.
 
Хабарда айтилишича, халқаро пул ўтказмалари юқорида номлари келтирилган давлатлар почта муассасалари билан тузилган икки томонлама Келишувлар доирасида юридик ва жисмоний шахслардан миллий валютада қабул қилинади. Миллий валютадаги пул маблағлари пул ўтказмасини жўнатиш кунида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича “Ўзбекистон почтаси” АЖ томонидан эркин айирбошланадиган валютада ҳамкор давлатга юборилади.
 
Бундан ташқари, МДҲ давлатларидан кириб келувчи халқаро пул ўтказмалари ҳам мижозларга пул ўтказмаси келиб тушган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада тўлаб берилади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ўзбекистон почтаси Пул ўтказмаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар