...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сербиялик мутахассис Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи бўлди


20:05, 23.01.2019 Жамият
 3 689

Янги мураббий билан келишув Токио 2020 Олимпиадасига қадар амал қилади.

Бугун, 23 январь куни Миллий олимпия қўмитасида сербиялик мураббий Любинко Друлович билан расман шартнома имзолаш маросими ташкил қилинди. У Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи сифатида иш бошлайди. Бу ҳақда МОҚ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Маросимда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов мутахассисга омад тилади.
 
Ўз навбатида сербиялик мураббий билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдирди ва ўз олдига қўйилаётган вазифани бажариш учун астойдил меҳнат қилишини таъкидлаб ўтди.


 
“Авваламбор менга билдирилаётган ишонч учун ўзим ва ёрдамчиларим номидан раҳмат айтаман. Биз биргаликда ҳаракат қилиб, Токио Олимпиадасига бора оламиз. Умид қиламанки, ҳамкорлигимиз самарали бўлади”, деди Друлович.
 
Шундан сўнг томонлар расман шартнома имзоладилар. Маросим якунида мураббий учун эсдалик либоси тақдим этилган.
 
Янги мураббий билан келишув Токио 2020 Олимпиадасига қадар амал қилади.
 
Маълумот учун, Любинко Друловичнинг энг катта ютуғи: Сербия U-19 терма жамоаси билан Европа чемпионатида ғолибликка эришган
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Олимпия терма жамоаси Любинко Друлович 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар