...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сарвар Отамуратов ва Наримон Умаров номзодини рўйхатга олиш бўйича ҳужжатлар топширилди


18:34, 21.10.2016 Жамият
 2 460

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш учун ҳужжатлар топширилмоқда

Бугун, 21 октябрь куни сайловда иштирок этувчи сиёсий партияларнинг вакиллари Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодларини рўйхатга олиш учун зарур ҳужжатлар тақдим қилдилар.
 
Тадбирда Марказий сайлов комиссияси аъзолари, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
 
Аввалроқ, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси Шавкат Мирзиёев, “Миллий тикланиш” демократик партияси Сарвар Отамуратов, “Адолат” социал-демократик партияси Наримон Умаров, Халқ демократик партияси Ҳотамжон Кетмонов номзодини Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш учун тасдиқлаган эди.
 
“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Қонунга асосан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни илтимос қилиб, партиянинг ваколатли вакили Марказий сайлов комиссиясига тегишли ҳужжатлар тақдим этди.
 
“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонуннинг 242-моддасига асосан сиёсий партиянинг раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодни рўйхатга олишни илтимос қилиб, Марказий сайлов комиссиясига ариза билан мурожаат этади. Аризага сиёсий партия юқори органининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги қарори; сиёсий партия юқори органи мажлисининг Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод кўрсатиш тўғрисидаги баённомаси; Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзоднинг ўз номзоди овозга қўйилишига рози эканлиги тўғрисидаги аризаси; Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари илова қилинди.
 
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг ваколатли вакиллари ҳам Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларини рўйхатга олишни илтимос қилиб, Марказий сайлов комиссиясига тегишли ҳужжатлар тақдим этди.
 
Марказий сайлов комиссияси тақдим этилган ҳужжатларни етти кунлик муддат ичида текшириб чиқади ва уларнинг қонун талабларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради.
 
Ҳозирги кунда Марказий сайлов комиссиясида имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини текшириш бўйича экспертлар гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, уларнинг таркибида Марказий сайлов комиссияси аъзолари, жамоат ташкилотларининг вакиллари, ички ишлар, адлия органларининг мутахассислари фаолият юритмоқда.

Теглар:Марказий сайлов комиссияси Президент сайлови Сарвар Отамуратов Наримон Умаров 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар