...
МЕНЮ
ONLINE TV

Самарқандда янги ҳоким “томорқасини” тартибга келтира бошлади


14:35, 02.08.2018 Жамият
 7 747

Эркинжон Турдимов ўзига уч нафар янги ўринбосар тайинлади.

Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг жорий йил 1 августда уч соҳа бўйича ўзига янги ўринбосарлар тайинлади.
 
Қарорга мувофиқ, Нурқулов Абдумажид Алибекович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Шу пайтгача бу вазифада Камолиддин Қурбонов ишлаб келаётганди.
 
Вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси этиб Шукуров Акмал Ғайратович тайинланди.
 
Шунингдек, Самарқанд вилояти ҳокимининг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида Нуруллаев Ботиржон Ўткирович фаолият кўрсата бошлади.
 
Эслатиб ўтамиз, Эркинжон Турдимов Самарқанд вилоятига 12 июль куни ҳоким этиб тайинланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Самарқанд вилояти Эркинжон Турдимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар