...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саакашвили сўроқ қилинди


19:45, 10.01.2018 Жамият
 2 993

Саакашвили УХХ биносида тўрт соат атрофида вақт ўтказган. Шундан 2,5 соати давомида сўроқ қилинган.

Аввалроқ, Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили Украина ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жиноий гуруҳларга ёрдам берганликда гумонланаётгани тўғрисида хабар берилган эди.
 
Бугун, 10 январь куни Михаил Саакашвили Украина Хавфсизлик хизматида (УХХ) 2,5 соат давомида, гумонланувчи сифатида сўроқ қилинди, деб хабар бермоқда унинг адвокати Руслан Чернолуцкий. 
 
Саакашвили УХХ биносида тўрт соат атрофида вақт ўтказган. Шундан 2,5 соати давомида сўроқ қилинган.
 
Саакашвилининг журналистларга берган баёнотига кўра, берилган саволларнинг барчаси сиёсий тус касб этган ва унинг тарафдорларининг намойишлари тўғрисида бўлган.
 
Адвокат, УХХ прокурор билан биргаликда Саакашвилининг овозининг намунасини сиёсатчи Курченко билан гаплашган аудиоёзувдаги овозни таққослаш учун олишни режалаштиргани тўғрисида хабар берган. Бироқ, ҳимоянинг талаби билан бу борадаги тергов ҳаракати бошқа кунга кўчирилган. 
 

Теглар:Саакашвили 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар