Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрига ташриф буюриб, ҳудуддаги ижтимоий иқтисодий аҳамиятга эга қатор лойиҳалар ва аҳолининг турмуш шароити билан танишди.
Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида бўлди. Бу ерда ҳарбий хизматчилар учун яратилган маиший шароитлар, аскарларнинг жисмоний ва жанговар тайёргарлигини оширишда фойдаланиладиган замонавий ҳарбий техникалар ҳамда ўқув жараёнлари, овқатланиш ва дам олиши учун яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишди.
Шунингдек, қишлоқ хўжалиги техникаси, кимёмаш заводида амалга оширилиши керак бўлган ишлаб чиқариш дастурлари лойиҳалари билан ҳам танишди. Бу корхоналардаги дастурларнинг амалга оширилиши 2018-2019 йилларга мўлжалланган.
Обил Сафаров