Ташриф дастурига биноан ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳалари муҳокама қилинади.
Кеча, 9 январь куни Тошкент шаҳрига Швейцариянинг “Credit Suisse” банки Бошқарувчи директори Стефан Гериг бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирли Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф дастурига биноан ҳамкорликнинг истиқболли лойиҳаларини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистон Ҳукумати, қатор вазирлик ва идоралар, етакчи банк тузилмалари, давлат компаниялари билан учрашув ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган.