...
МЕНЮ
ONLINE TV

Президент Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган радиостанция техникалари билан танишди


22:33, 10.01.2018 Жамият
 2 213

Ушбу замонавий маҳсулотлар давлат раҳбарининг қарорига асосан “Ўзэлектоаппарат” заводида ишлаб чиқарилмоқда.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти бугун, 10 январь куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрига ташриф буюрди.
 
Шавкат Мирзиёев Чирчиқ шаҳрига  ташрифи давомида Ўзбекистонда ишлаб чиқарила бошланган рақамли радиостанция техникалари билан танишди.
 
Ушбу замонавий маҳсулотлар давлат раҳбарининг қарорига асосан “Ўзэлектоаппарат” заводида ишлаб чиқарилмоқда.
 
Хитойнинг Hytera компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу лойиҳа самарасида 8 турдаги аппаратлар тайёрланмоқда. Илғор технологияларга асосланган бундай техникалар шу пайтгача Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмас эди. Рақамли радиостанция воситалари импорт ўрнини босиши, ахборот хавфсизлигини таъминлаши билан улкан аҳамиятга эга.

Теглар:Шавкат Мирзиёевнинг Чирчиққа ташрифи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар