...
МЕНЮ
ONLINE TV

Саакашвили қайтишга ҳозирланмоқда


10:58, 02.04.2018 Олам
 2 975

У Европадаги украинлар билан учрашмоқчилигини билдирди.

Украинанинг Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвили Украина Чегара хизмати томонидан Польшага чиқариб юборилганини аввалроқ хабар қилган эдик.
 
Ҳозирда Саакашвили Украинага қайтишга тайёрланмоқда. Бу ҳақда “Корреспондент” маълум қилди.


 
У бу тўғрида қуйидагиларни билдириб ўтган:
 
“Мен Украинага қайтишга ҳозирлик кўряпман. Украиналик талабалар ҳам менинг қайтишимга тайёр туришлари керак.
 
Европада яқин кунларда режалаштирган учрашувларим бор. Бир неча кун ичида эса мен Европадаги йирик сайёҳлик ташкилотининг украиналик аъзолари билан учрашаман. Биз Европадаги украин тарафдорларимизни тўплаймиз”.
 
Шунингдек, Саакашвили улар иштирокида Украинанинг сайёҳлик салоҳияти ва жамоатчилик фикрини муҳокама қилишини айтиб ўтган.
Икром Раҳмон

Теглар:Михаил Саакашвили Украина 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!