...
МЕНЮ
ONLINE TV

Киевда Порошенкога қарши митинглар бошланди


09:38, 19.02.2018 Олам
 2 672

Маҳаллий журналистларнинг таъкидлашича, якшанба куни ўтган митингларда 10 мингга яқин киши иштирок этган.

Кеча, 18 февраль куни Украина пойтахти Киев шаҳрида минглаб кишилар президент Пётр Порошенкога импичмент талаб қилиб намойишларга чиқди. Улар Порошенко президентлик лавозимини ноқонуний эгаллаб олганини иддао қилишмоқда. Бу ҳақда “Thr Guardian” нашри хабар берди.
 
Маҳаллий журналистларнинг таъкидлашича, якшанба куни ўтган митингларда 10 мингга яқин киши иштирок этган. Аммо Украина Ички ишлар ходимлари намойишларда 3 минг киши қатнашганини маълум қилмоқда.
 
Намойишчилар асосан бир ҳафта олдин Польшага депорт қилинган  Украина ҳукумати мухолифатининг етакчиси Михаил Саакашвилининг тарафдарлари бўлган.
 
Улар Киев кўчаларига президент Порошенконинг сурати устидан чизиб ташланган баннерлар ва “истеъфо”, “импичмент”, “Порошенко ўғри” каби жумлалар ёзилган плакатларни кўтариб чиқишган.
 
Намойишчилар етакчиси Галина Загаруко одамлар энди бу тизимга ортиқ тоқат қила олмаслигини, шу кунгача ҳамма нарса ўзгаришнинг ўрнига ёмонлашганини таъкидлади.
 
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 февраль куни Саакашвили мамлакатдан депорт қилингач, у Украинадаги тарафдорлари, албатта, бунга намойишлар билан жавоб беришини маълум қилган эди.
Икром Раҳмон

Теглар:Украина Саакашвили митинг 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!