Саакашвили ўзининг тарафдорлари ҳали Порошенкога қарши чиқиши, ноқонуний ҳукуматни ағдаришини маълум қилган эди.
У Киевдаги ҳуқуқ-тартибот идораси вакиллари томонидан оммадан беркитилган ҳолда қўлга олинган.
Ўз ўрнида, Польша чегара хизмати бу хабарни тасдиқлади ва Варшава унинг мамлакатга киришига рози бўлди.
Бу ҳаракат мамлакатда деярли икки ой давом этган Украина ҳукумати ва Саакашвили ўртасидаги конфликтнинг ўзига хос ечими бўлди, дейиш мумкин. Аммо Украина бу хатти-ҳаракати учун асос кўрсатиши керак бўлади.
Украина чегара хизмати эса сиёсатчининг мамлакатда ноқонуний тадбирлар ва муҳолифатни чалғитиш йўлларини излагани учун депорт қилинганини маълум қилди.
“Бу, албатта Порошенконинг иши. У президентликка лойиқ инсон эмас. Биз ҳали уларни мағлуб этамиз”, деб жавоб берган Саакашвили.
Саакашвили ўзининг тарафдорлари ҳали Порошенкога қарши чиқиши, ноқонуний ҳукуматни ағдаришини маълум қилган.