Р.Примов хонадаги электр чироғини ёққан вақтида газ қувуридан сизиб чиқиб хонага тўпланиб қолган газнинг чақнаши оқибатида уйнинг деворлари ва 2-қаватдаги бетон плиталар ағдарилиб тушган.
Дастлабки маълумотларга кўра, А.Абдуллаеванинг уйида меҳмонда бўлган укаси, Иштихон туманида яшовчи Р.Примов хонадаги электр чироғини ёққан вақтида газ қувуридан сизиб чиқиб хонага тўпланиб қолган газнинг чақнаши оқибатида уйнинг деворлари ва 2-қаватдаги бетон плиталар ағдарилиб тушган.
Натижада Р.Примов жароҳат олиб касалхонага ётқизилган. Шу хонада ухлаб ётган А.Абдуллаева ҳамда унинг 3 нафар вояга етмаган набираси, синглиси М.Примова ҳамда унинг қизи Ю.Ваҳобовалар девор ва бетон плиталари тагида қолиб воқеа жойида вафот этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.