...
МЕНЮ
ONLINE TV

Рустам Миннихонов: “Ўзбекистонга Татаристондан бизнес-десант юборилади”


19:15, 11.10.2017 Жамият
 3 482

Татаристон Республикасига Ўзбекистон делегацияси ташрифи амалга оширилди.

Ғуломжон Иброҳимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси 10 октябрь куни Россия Федерацияси таркибидаги Татаристон Республикаси президенти Рустам Миннихонов билан учрашди.
 
Аввалроқ, Татаристон президенти бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга сентябрь ойида ташриф буюрган эди.
 
Татаристон раҳбарининг сўзларига кўра, ўзбек ва татар халқлари — дини бир, тили ва маданияти ўхшаш бўлган халқлардир. Ҳар бир татаристонлик умрида бир бор бўлсада Ўзбекистонга ташриф буюриши ва бу ердаги муқаддас қадамжоларни кўриши зарурлигини айтиб ўтди.
 
Татаристоннинг “КамАЗ”, “Татнефть”, “ТАИФ” каби йирик ишлаб чиқарувчи корхоналари Ўзбекистонга кириб бориши, ОТМларда ўзбекистонликлар учун мақсадли қабул йўлга қўйилиши — алоқаларни янада ривожлантиришга хизмат қилиши айтиб ўтилди.
 
Россия Федерацияси таркибидаги Татаристон президенти Ўзбекистондан мева-сабзавот ҳамда текстил маҳсулотларини тўғридан-тўғри импорт қилиш тарафдори эканини айтди.
 
Яқин кунларда Татаристондан Ўзбекистонга бизнес-десант юборилиши ва 15–20 кундан кейин Татаристон президенти столида икки томон ўртасидаги бизнес режа туриши зарурлиги қайд этилди.
 


Учрашувда Ўзбекистон ва Татаристон ўртасидаги илк лойиҳа КамАЗ юк машиналарини ишлаб чиқариш бўлиши айтилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Татаристон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар