...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ “Ҳизбуллоҳ” етакчиларига “қимматбаҳо қидирув” эълон қилди


18:53, 11.10.2017 Олам
 3 376

АҚШ ҳукумати томонидан “Ҳизбуллоҳ” ташкилоти 1997 йилда террорчи ташкилот сифатида тан олинган эди.

АҚШ ҳукумати Эрон томонидан молиялаштирилиши иддао этилаётган Ливандаги ҳам ҳарбий, ҳам сиёсий кучга эга бўлган “Ҳизбуллоҳ” ташкилотининг қўмондонлари —Талал Ҳамия ва Фуад Шукрнинг қўлга олинишида ёрдам берадиган маълумот эвазига катта миқдорда мукофот жорий қилди. Бу ҳақда “The National” нашри хабар бермоқда.
 
АҚШ ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Адолат учун мукофот” дастури доирасида “Ҳизбуллоҳ” ташкилотининг қўмондонлари Талал Ҳамия қўлга олинишида ёрдам берадиган маълумот учун 7 миллион ва Фуад Шукр учун эса 5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги мукофот жорий этилганлиги маълум қилинди.
 
Талал Ҳамия — “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Ҳасан Насраллоҳнинг ишонган ходимларидан бири бўлиб, у террорчилик ташкилотининг ички ва ташқи фаолиятини назорат қилади.
 
Фуад Шукр бўлса “Ҳизбуллоҳ” ташкилотининг мудофаа ишлари бўйича катта рутбага эга шахс бўлиб, Ҳасан Насраллоҳнинг ҳарбий маслаҳатчиси ҳамдир.
 
АҚШ ҳукумати томонидан “Ҳизбуллоҳ” ташкилоти 1997 йилда террорчилик ташкилоти сифатида тан олинган.
 
Маълумот ўрнида, “Ҳизбуллоҳ” террорчилик ташкилоти — 1982 йилда Ливанда ташкил этилган, ҳарбийлаштирилган шиа ташкилоти ва сиёсий партия бўлиб, АҚШ, Канада, Миср, Исроил, Европа Иттифоқи, Австралия ва бошқа бир қатор давлатлар томонидан террорчилик ташкилот сифатида тан олинган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:АҚШ Ливан Ҳизбуллоҳ террорчилик ташкилоти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!