...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонлик тадбиркорлар Татаристонда текстиль маҳсулотларини намойиш этишди


16:30, 17.11.2017 Олам
 2 022

Ўзбекистоннинг 80 дан ортиқ енгил, текстиль ва чарм саноати корхоналари ўз маҳсулотларини кўргазмада тақдим этдилар.

15 ноябрь куни “Қозонда Ўзбекистон кунлари” тадбири доирасида Ўзбекистон товар ишлаб чиқарувчиларининг кўргазмаси ташкил этилди. Россия Федерацияси Татаристон Республикасининг Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда ташкил этган кўргазма билан бирга шунингдек, ўзбек-татар бизнес-форуми ҳам ўтказилди. Бу ҳақда Савдо-саноат палатаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.


 
Ўзбекистоннинг ишбилармонлар делегацияси “Мода ва услуб: Қозон — Куз фасли” мавзусидаги 32-ихтисослаштирилган енгил ва текстиль саноати маҳсулотлари кўргазмасида фаол иштирок этдилар.
 
Мазкур экспозиция давомида Ўзбекистоннинг 80 дан ортиқ енгил, текстиль ва чарм саноати корхоналари ўз маҳсулотларини намойиш этди. Россиядан эса бу йил 12 та ҳудуддан 120 дан ортиқ компания қатнашди.
 
15 ноябрь куни, шунингдек, Татаристон Республикаси раҳбарияти ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, енгил ва текстиль саноати корхоналари раҳбарлари иштирокида бизнес-форум ташкил этилди.


 
Бизнес-форум доирасида енгил ва текстиль саноати соҳасида икки томонлама муносабатларнинг узоқ йиллик истиқболлари муҳокама қилиниб, шартнома имзоланди.
 
Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси таркибидаги Татаристон президенти Рустам Миннихонов шу йил 25 сентябрь куни Ўзбекистонга ташриф буюриб, Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашган эди. Ана шу муҳокамалар чоғида Қозонда ўтказиладиган тадбирлар ҳақида келишувга эришилган эди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Татаристон Ўзбекистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!