...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиянинг Ўзбекистонга экспортидан сўнг шакарнинг нархи арзонлашадими?


11:30, 26.09.2017 Жамият
 5 115

Экспорт қилувчилар Ўзбекистонга ёғ-мой маҳсулотлари, ғалла, мол гўшти, шакар, балиқ ва балиқ маҳсулотлари ва ширинликларни етказиб беришга қизиқиш билан қарамоқдалар.

Аввалроқ, 25 сентябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг топшириғига асосан Россия Федерацияси қишлоқ хўжалиги вазири Ўзбекистонга амалий ташриф билан ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу учрашувда томонлар Россиядан Ўзбекистонга шакар экспорт қилиш бўйича келишувга эришганлар. Ушбу ташаббусни узоқ муддатга мўлжалланганлигига умид билдириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қўллаб-қувватлагани таъкидланган. Хабар Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати томонидан берилган.
 
Россия қишлоқ хўжалиги вазирининг таъкидлашича, россиялик экспорт қилувчилар Ўзбекистонга ёғ-мой маҳсулотлари, ғалла, мол гўшти, шакар, балиқ ва балиқ маҳсулотлари ва ширинликларни етказиб беришга қизиқиш билан қарамоқдалар.
 
Россиялик вазирнинг Ўзбекистонга уч кунлик ишчи ташрифи доирасида қатор келишувларга эришилганлиги айтилмоқда. Жумладан:
 
  • “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК ва Россия шакар ишлаб чиқарувчилари иттифоқи ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув;
 
  • “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК, Қирғизистон ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорлар иттифоқи ҳамда Россия картошка иттифоқи ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги учтомонлама келишув;
 
  • Россия картошка иттифоқи ва Ўзбекистоннинг “Sanray Agro Plus” МЧЖси ўртасида картошка уруғини етиштириш бўйича Ўзбекистон ҳудудида селекцион-уруғчилик маркази ташкил этиш бўйича келишувлар
 
ва бир қатор бошқа лойиҳалар имзоланди.
 
Бундан ташқари, “Ўзпахтаёғ” АЖ ва Маккажўхори ва кунгабоқар уруғини етиштирувчилар миллий ассоциацияси ўртасида ҳамкорликдаги ҳаракатлар бўйича келишув лойиҳаси ишлаб чиқилди.
 
Эслатиб ўтамиз, 15 сентябрдан кукун шаклидаги шакарқамиш ва лавлагидан олинадиган шакар маҳсулотлари ҳамда кимёвий тоза сахароза яримтайёр маҳсулотини Ўзбекистон Республикаси истеъмол бозорига олиб кириш учун божхона тўловларига ноль ставкаси ўрнатилган эди.
 
Россиялик экспорт қилувчилар Ўзбекистонга ёғ-мой маҳсулотлари, ғалла, мол гўшти, шакар, балиқ ва балиқ маҳсулотлари ва ширинликларни етказиб беришни йўлга қўйишганидан сўнг мазкур озиқ-овқат маҳсулотларининг чакана сотув нархлари арзонроқ бўлиши кутилмоқда.
 
Бу ўринда экспорт қилувчилар ташкилотлар ўртасидаги ўзаро соғлом рақобат, бундан ташқари, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар маҳсулоти билан импорт маҳсулотлари ўртасидаги рақобат — муҳим омил бўлиб хизмат қилиши кутилмоқда.
 
Аниқроғи, истеъмол бозорида талабга нисбатан таклифнинг ортиши — маҳсулотлар сифатини ошириш билан бирга унинг арзон бўлишини ҳам таъминлайди. 
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Шакар Ўзбекистон–Россия Картошка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар