Украин шакарининг асосий харидори Ўзбекистон ҳисобланади.
Ўзбекистон Украинадан шакар импортини қайта йўлга қўйди ва украин маҳсулотларини божхона расмийлаштирувидан ўтказа бошлади. Бу ҳақда УНИАН хабар берди.
Ўзбекистон украин шакарининг асосий харидори ҳисобланади.
“Бугун биз шакар компания ва заводларидан божхона расмийлаштируви бошлангани ҳақидаги хабарни олдик ва келажакда савдо алоқаларининг илиқлашувига умид қиламиз. Ахир, қийинчиликларга қарамай ноябрь ойида жами шакарнинг 47 фоизи Ўзбекистонга экспорт қилинди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойи ўрталарида Украина маҳсулотларини Ўзбекистонга киритишда муаммолар юз бераётгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Хусусан, украин дори воситалари божхона расмийлаштируви тўхтатиб қўйилганди.

Суннатилла Абдуллаев