...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кремль Штазидан топилган Путин гувоҳномасига муносабат билдирди


18:35, 11.12.2018 Олам
 12 188

Собиқ ГДР разведкаси архивидан Владимир Путиннинг гувоҳномаси топилган.

Собиқ Совет Иттифоқининг Давлат хавфсизлик қўмитаси (ДХҚ) ва собиқ Германия Демократик Республика Давлат хавфсизлик вазирлиги (Штази) ҳамкор махсус хизматлар бўлган ва ўз ходимлар учун ҳужжатлар алмашган бўлиши мумкин.
 
Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг Матбуот котиби Дмитрий Песков Германияда Штази архивидан чиққан Путин гувоҳномасига шундай изоҳ билдирди.
 
Песков бу тўғридаги маълумотларни РФ Ташқи разведка хизматидан олиш ўринли эканини таъкидлаган.
 
Аввалроқ, Штази архивидан 1985 йил 31 декабрь куни майор Владимир Путин номига берилган ҳужжат топилгани ҳақида хабар берган эдик.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Владимир Путин Штази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!