Ёз мавсумида Ўзбекистонга Қирғизистондан картошка олиб кирилишига тақиқ қўйилганди.
Маҳсулотлар Ўзбекистон талабига кўра, фитосанитар текширувдан ўтказилгани ва керакли сертификатга эга экани таъкидланган.
Шу йил октябрь ўрталарида картошкани импорт қилиш рухсат берилган 17 та Ўзбекистон компаниялари рўйхати Қирғизистонга тақдим этилган.
Маълумот учун, ёз мавсумида Ўзбекистонга Қирғизистондан картошка олиб кирилишига тақиқ қўйилганди. Бироқ бу тақиқ кузда териб олинган маҳсулотга амал қилмайди.
Аввалроқ Қирғизистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги республика ички бозорида картошка нархи кескин пасайиб кетганлиги сабабли Россия, Қозоғистон, Ўзбекистонга экспорт қилиш имкониятини қидираётганди.