...
МЕНЮ
ONLINE TV

Назарбоев МДҲ давлатларига 5G интернетни биргаликда ривожлантириш таклифини билдирди


16:44, 02.11.2018 Олам
 2 252

Ғарб мамлакатлари 5G интернет шаклидан фаол фойдаланмоқда.

Бугун, 2 ноябрь куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгаши иштирокчилари билан учрашди.
 
Қозоғистон президенти учрашувда 5G интернет шаклини МДҲ давлатлари биргаликда ривожлантириши кераклигини айтиб ўтди. Шунингдек, МДҲнинг бугунги саммитини юқори баҳолади.
 
“Технопаркларни ишга тушириш ва замонавий инновацион лойиҳаларни ривожлантириш орқали МДҲ давлатлари орасида юқори технологияли маҳсулотлар яратилади. Ғарб мамлакатлари 5G интернет шаклидан фаол фойдаланмоқда. Биз ҳам уни ривожлантириш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз керак”, деган Назарбоев.
 
Қозоғистон раҳбари маърузаси якунида МДҲ саммитида билдирилган таклифларни ривожлантириш учун амалий ишларга ўтиш кераклигини таъкидлаган.
 
Эслатиб ўтамиз, Остонада бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳам иштирок этди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Нурсултон Назарбоев МДҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!