МДҲнинг Остонадаги йиғилишида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов иштирок этяпти.
“Ўзбекистон МДҲ ташкил топгандан бери илк бор ташкилотга раислик қилиш истагини билдирганини айтмасам бўлмайди. Бизнинг ўзбек дўстларимиз ўз раислигига жиддий тайёргарлик кўряпти ва турли ғоялар билан чиқяпти”, деган Лебедев.
Унинг сўзларига кўра, йиғилишда Ўзбекистон делегацияси раҳбари, Ҳукумат раиси Абдулла Арипов ҳам бир қатор таклифлар билдирган.
“Улар келгуси йилнинг март ойи охирида улар Тошкентда МДҲ молиявий-банк форумини ўтказишни таклиф қилишди, катта эҳтимол билан, 28-29 март кунлари”, деган ижроия қўмитаси раҳбари.
МДҲ 1991 йил 8 декабрь кунида ташкил этилган. Уни Россия, Украина ва Беларусь давлатлари тузган Ўзбекистон 1992 йил январь ойида Ташкилотни ташкил этиш тўғрисидаги битимни ратификация қилган.
Эслатиб ўтамиз, Остона шаҳрида ўтган МДҲга аъзо давлатлар Ҳукумат раҳбарлари саммитида Бош вазир Абдулла Арипов ҳам иштирок этяпти.