Қушхонадан кўп миқдорда гўшт топилиб, мусодара қилинган.
Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг маълум қилишича, олиб борилган текширув давомида ушбу уйда 187 кг қўй гўшти ва 247 кг мол гўшти топилиб мусодара қилинган.
Ушбу факт асосида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи 53 ёшли Ғофур Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186 моддаси (“Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадида кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилган.